Эрон ўз олимлари томонидан ишлаб чиқилган вакцина коронавируснинг британча штаммига қарши кураша олишини айтди 

0
1136
Фото: Dado Ruvic/Reuters

Эрон соғлиқни сақлаш мутасаддиларининг таъкидлашича, мамлакатда яратилган CОVID-19 вакцинаси Буюк Британияда кенг тарқалаётган коронавируснинг янги турига қарши кураша олади.

Сетад номли ташкилотда маҳаллий вакцина ишлаб чиқаришни назорат қилувчи Хасан Жалилининг шанба куни берган маълумотларига кўра, Эроннинг ”CОVИран Барекат” вакцинасини қабул қилган кўнгиллиларнинг қонлари таркибидан олинган намуналар умидбахш натижаларни берган.

“Синовлар “CОVИран” вакцинасини қабул қилган одамларда ҳосил бўлган иммун тизими коронавируснинг Британияда пайдо бўлган турини бутунлай енгишга қодир эканини кўрсатди” дейди Жалили.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги Сетад тадқиқотчиларига коронавируснинг Британияда мутацияга учраган намунасини берди. ”CОВИран Барекат” билан эмланган дастлабки уч кишининг қон плазмаси таҳлиллари британча вируснинг тўлиқ зарарсизлантирилганлигини кўрсатди» деди коронавирус билан кураш бўйича ишчи гуруҳнинг катта аъзоси Миноо Моҳраз.

Эрон 29 декабрь куни ўзининг илк коронавирус вакцинаси “CОVИран” билан уч кишини эмлаганди. Шундан кейин яна 32 киши ушбу икки дозали вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилиб олдилар.

Сетад расмийлари март ойи охирига қадар “CОВИран Барекат”дан бир миллиондан икки миллион дозагача ишлаб чиқаришни ва шундан икки ой ўтгач ишлаб чиқариш ҳажмини 10 миллиондан ортиқ дозага етказишни мақсад қилганликларини айтишган.

 Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг