Россияда коронавирусга чалинганлар сони 750 мингдан ошиб кетти

0
1492
Фото: REUTERS/Sergey Pivovarov

16 июлга келиб Россияда коронавирусга чалинганлар сони 752 797 кишига етди.

Расмийлар мамлакатда 15 июль куни 6428 кишига CОVID-19 ташхиси қўйилганини хабар қилишган. Ҳозирда Россия коронавирус тарқалиши бўйича дунёда тўртинчи ўринда турибди.

Шунингдек, ҳукумат томонидан кунлик бериб бориладиган статистикада айтилишича, Россияда ўтган 24 соат ичида 167 киши CОVID-19 туфайли оламдан ўтди. Бу билан қурбонларнинг умумий сони 11 937 кишига етди. 531 692 киши бу инфекциядан тузалган бўлиб, айни пайтда 209 168 киши даволанмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг