Покистон Ташқи ишлар вазирлиги: «Исроилни тан олмоқчи эмасмиз»

0
1451
Манба: The Pakistan Tribune

Покистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, расмий Исломобод Исроилни тан олиш ниятида эмас.

Покистоннинг «Dawn News» Агентлигига кўра, Покистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Муҳаммад Файсал оммавий ахборот воситаларида Исломободнинг Исроилни тан олиш эҳтимоли муҳокама қилинган хабар билан боғлиқ саволга, буларнинг бари “асоссиз ташвиқот», дея жавоб берган.

Муҳаммад Файсал, шунингдек, Покистон Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяхунинг “агар у бош вазир лавозимини сақлаб қолса» Иордан водийсини аннексия қилиш истагига қарши эканлигини қўшимча қилди. Покистон Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг таъкидлашича, Исломобод мустақил Фаластин давлатининг яратишни қўллаб-қувватлайди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг