Кичик бир мамлакат Россияга қарши «урушда» Белоруссияни қўллаб-қувватлашга тайёр

0
1956
Очиқ манбалардан олинган суратлар асосида тайёрланди

Латвия Россия ёки бошқа мамлакатлардан ёқилғи етказиб бериш масаласи ҳал қилинмагунча Белоруссияга нефть етказиб беришда ёрдам беришга тайёр.

Латвия корхоналари Минск билан ҳамкорлик қилишга тайёр, чунки шунга ўхшаш вариант аллақачон ишлаб чиқилган.

Агар зарур бўлса ва Россия нефти билан боғлиқ муаммолар давом этадиган бўлса, Латвия корхоналари Белоруссия билан нефтни қайта юклаш, сақлаш ва ташиш соҳасида ишлашни бошлайдилар.

Бунгача шунга ўхшаш режа давлатлар ўртасида муҳокама қилинган. Ҳозирча Белоруссия томони бундай ёрдам сўраб мурожаат қилмади, дея хабар беради Диалог. UA, Латвия транспорт вазирлиги коммуникация бўлими вакили Ивета Канценининг ТАСС даги хабарига асосланиб.

Канценнинг сўзларига кўра, республика юк ҳажмини оширишга ва агар шундай зарурат пайдо бўлса, Белоруссия нефтни қайта ишлаш заводларини Латвия портлари транзит орқали нефть билан таъминлашга тайёр.

У мамлакатлар ўртасидаги юк ташишни ривожланиши барча томонлар учун фойдали бўлишини таъкидлади, аммо ҳозирча Белоруссия томони Латвияга мурожаат қилмаганини таъкидлаб ўтди.

Аввалроқ Белоруссиядаги нефтни қайта ишлаш заводлари 1 январдан бошлаб Россия нефтини олишни тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди. Бунга сабаб, етказиб бериш бўйича шартномаларнинг мавжуд эмаслиги айтилмоқда эди.

Корхоналар январь ойининг ўрталарига қадар бор заҳиларида ишлашлари мумкин ва аммо кейин тўхташади.

Бунгача Александр Лукашенко ўз мамлакати Россия нефтидан воз кечишини ва агар яқин кунларда етказиб бериш шартномаси тузилмаса, муқобил ёқилғи манбаларини қидиришни бошлаши хақида айтган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг