Покистон Бош вазири: «Мен Кашмирнинг бутун дунёдаги элчиси бўлишга қарор қилдим»

0
1919
Манба: Kun.uz

13 сентябрь куни Покистон Бош вазири Имрон Хон ўз халқининг манфаатларини бутун дунё бўйлаб намойиш этиш учун «Кашмир элчиси» бўлишини эълон қилди.

Покистоннинг «Dunya News» нашри хабарига кўра, Имрон Хон ўзининг Покистон Кашмири (Озод Кашмир) пойтахти Музаффарободда сўзлаган нутқида, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модини, Кашмирнинг озодлик харакатларини «қўрқоқлик» туфайли бостирган Гитлер билан солиштирган. Имрон Хон Жамму ва Кашмирни озод қилиш учун Озод Кашмир ёшларини Ҳиндистон билан назорат чизиғига бормасликка чақирган ва ишни биринчи навбатда БМТга топширган. Агар Бош вазирнинг жаҳон ҳамжамиятига қилган мурожаати натижа бермаса, Ҳиндистон билан «назорат чизиғига бориш» вақти келади, дея хулоса қилган Имрон Хон.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг