Ҳиндистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Вижай Такур Сингх БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши йиғилишида Покистон Кашмир масаласида «алтернатив дипломатия» воситаси сифатида трансчегаравий терроризмдан фойдаланаётганини айтди. Шунингдек, у Конституциянинг 370-моддасида кўрсатилган Жамму ва Кашмирнинг махсус мақомни бекор қилиш тўғрисидаги қарор Ҳиндистоннинг ички иши эканини айтиб, расмий Нью-Деҳли ҳар қандай турдаги аралашувга тоқат қилмаслигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, учрашув чоғида Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Куреҳи Кашмирдаги вазиятни текширишни ва айбдорларни жавобгарликка тортишни талаб қилган.