«Қабрларни қазишга улгурмаяпмиз»: Қозоғистоннинг дафн маросимлари хизматлари майитлар оқимини зўрға эблаяпти

0
1857
Фото: Depositphotos.com/pixel1962/ forbes.kz

Бу ёз нафақат шифокорлар учун, балки дафн маросимида ишлайдиганлар учун ҳам қайноқ бўлиб келди – уларнинг сўзларига кўра, дафн маросимлари сони бир неча бор ошиб кетган.

Коронавирус пандемияси ва пневмониянинг тарқалиши дафн маросими ходимлари ишини янада кўпайтириб юборди. Яқин кунлар ичида жанубий пойтахтдаги дафн маросимлари сони камида икки баравар кўпайган. Дафн маросими хизматлари ходимлари майитларни ташиб олиб келишга ва қабристонлар ходимлари қабрларни қазишга улгуришмай қолишди.

“Sputnik Казахстан” мухбирлари Олмаотадаги энг йирик қабристонлардан бирига ташриф буюриб, дафн маросими ишчилари билан суҳбатлашди.
Жуда ҳам кўп «мижозлар»

Дафн маросимини ўтказиш идорасидагилардан бирининг журналистга ҳикоя қилиб беришича, айни пайтда одамлар ваҳимага тушиб қолишган, чунки на ўликхоналар ходимлари, на маросим идоралари ўзларининг ишларини бажаришга улгуришмаяпти.

Сўраб чиқилган барча маросим идораларининг таъкидлашича, улар ўзларининг амалиётларида ҳали ҳеч қачон бундай катта миқдордаги «мижозлар» оқимига дуч келишмаганлигни айтишган.

Маълум бўлишча, Олмаота ўликхонаси деярли кечаю кундуз иш режимига ўтган ва шунда ҳам майитларни қабул қилиш уддасидан чиқолмаяпти. Марҳумларнинг қариндошлари жасадларини олиб кетиш учун кўп соатлаб кутиб қолишмоқда экан.

– «Ваҳима, шов-шув, хизматларнинг нархи бироз ошиб кетганлиги – буларнинг ҳаммаси ҳақиқат», деб тан олишди дафн маросими идорасидагилар.

Ходимларнинг сўзларига кўра, ҳозир ўликхонага деярли фақат коронавирусдан вафот этганлар келтирилмоқда экан.

Агар илгари маросимчилар кунига камида икки марта ўлик ташиб келишган бўлишса, айни пайтда бу рақам икки-уч бараварга ошган.

– Ишнинг ҳажми жуда катта. Ҳамма танаффус ва дам олиш кунларисиз ишламоқда. Жасадларни ташишга улгурмаяпмиз. Бизда машиналар етишмаяпти, одамлар етишмаяпти. Марҳумларнинг қариндошлари нима қилишмоқда, бунисини билмайман, – деди маросим агентлиги директори Сергей.

– Бизнинг ходимларимиз тобутларни ясаш учун вақт тополмаяптилар, қабристонда қабрларни қазиш ҳақида гапирмасам ҳам бўлади. Бизнинг ресурсларимиз чекланган. Ҳатто ўзим ҳам жасадларни ташиш учун рулга ўтиришимга тўғри келмоқда”, дейди дафн маросими идораси раҳбарининг ўринбосари Герман Шаронов.

Шу сабабли, унинг сўзларига кўра, сўнгги ҳафталарда улар ҳатто Олмаота аҳолисига хизмат кўрсатишни рад этишга мажбур бўлишган.

– Илгари бундай бўлмаган. Кузатиб туришни ўзи қўрқинчли- одамларни ваҳима остида, – деди у.

Кунига 30 тагача қабр қазишмоқда

Маҳаллий аҳоли томонидан Бурундай деб ҳам аталадиган жанубий қабристон бор. Бу қабристон Олматадан йигирма километр нарида Боралдай қишлоғи яқинида жойлашган. Унинг майдони 3 квадрат километрни ташкил этади.

Ҳозир қабристонда янги қазилган қабрлар кўп. Маҳаллий ишчиларнинг таъкидлашича, бир кун олдин улар 15-20 дона қазишига тўғри келган. Ёзнинг бошидан бери бу кўрсаткич 30-35 гача кўтарилган.

– Икки баробар кўпроқ қабр қазишни бошладик. Жуда кўплаб майитлар олиб келинмоқда, дафн маросимлари бир неча борга ошган. Ишимиз кўплигидан, баъзан улгурмай қоляпмиз”, – дейишди қабристондагилар.

Бу ерда қабрларни асосан трактор ёрдамида қазишади, аммо қўл иши учун ҳажм ҳам катта.

Гўрни қазиш қиймати йил вақти ва қабристон турига қараб 50 дан 55 минг танга ўртаисда ўзгариб туради.

Агар илгари кўпчилик коронавирусга ишонмаган бўлса, энди одамлар шунчалик қўрқиб қолишганидан, улар ҳатто дафн маросимига ҳам бормай қўйишди.

Олмаотада расмий равишда коронавирусдан 54 киши вафот этди. Кўпроқ COVID -19 га тест натижаси салбий бўлган ва асосан пневмониядан ўлганлар ташкил этмоқда.

Расмий статистик маълумотларга кўра, Қозоғистонда 375 киши коронавирусдан, 54 киши Олмаотада ва 81 нафардан кўпроқ киши пойтахтда вафот этган.

Шу билан бирга, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Қозоғистонда 2020 йилнинг биринчи ярмида 98 546 пневмония ҳолати қайд этилган – бу ўтган йилга нисбатан ўсиш 55,4%. 2020 йил июнь ойида пневмониядан ўлим ҳоллари сони 2,3 бараварга кўпайган ва 628 ҳолатни ташкил этди.

– Расмий хабарлар ортида юзлаб оилаларнинг фожиалари ётади. Кимдир отасини, онасини, акасини, синглисини, ўғли ёки қизини йўқотган. Бу бизнинг умумий фожиамиздир, – деди аввалроқ Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев коронавирус қурбонлари учун умумхалқ мотамини эълон қилган куни.

Эслатиб ўтамиз, 13 июль куни Қозоғистонда коронавирусдан вафот этганлар учун умуммиллий мотам куни деб эълон қилинган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг