Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони бир миллиондан ошди (фото)

0
1799
Фото: REUTERS/Francis Mascarenhas

17 июлm куни Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони бир миллионлик нуқтадан ўтганини маълум қилди.

Ҳиндистонда қатъий карантин чекловлари бекор қилингач коронавирус кичикроқ шаҳарлар ва қишлоқлардаги аҳоли орасида ҳам кенг тарқала бошлади.

Бундан аввал вирус йирик мегаполислардагина авж олаётганди.

Ҳозирда Ҳиндистон CОVID-19 га чалинганлар сони бўйича дунёда АҚШ ва Бразилиядан кейинги учинчи ўринда турибди.

Шунингдек, бу мамлакатда шу пайтгача 25 603 киши коронавирус қурбонига айланган.

REUTERS/Francis Mascarenhas

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг