Италия пойтахти Римда 30-31-октябрь кунлари бўлиб ўтган G20 саммитига аъзо давлатлар 2030 йилгача сайёрада бир трлн дарахт экишни мақсад қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
2030 йилгача Ер юзида дарахт экиш мақсади саммит доирасида имзоланган якуний декларациясида кўрсатилган. Ҳужжат матни Киджи ҳукумат саройи томонидан тарқатилди.
«Биз биргаликда сайёранинг энг ёмонлашган экотизимларига алоҳида эътибор берган ҳолда, 1000 млрд дарахт экиш мақсадини қўллаб-қувватлаймиз», дейилади декларацияда.
Саммит иштирокчилари ушбу глобал мақсадга эришиш учун бошқа мамлакатларни G20 билан кучларни бирлаштиришга чақирди. Буни шу жумладан «хусусий сектор ва фуқаролик жамияти иштирокидаги иқлим лойиҳалари» орқали мумкин, дейилади хабарда.