Россияда коронавирус тарқалиши бўйича кунлик рекорд янгиланди

0
2239
Фото: REUTERS/Maxim Shemetov


Жума куни Россияда коронавирусни юқтириб олганлар сони рекорд даражага кўтарилганлиги маълум қилинди.

Россияданинг коронавирус инқирозига қарши кураш маркази маълумотларига кўра, мамлакатда сўнгги 24 соат ичида 7 933 кишида коронавирус аниқланди ва айни пайтда беморларнинг умумий сони 114 431 нафарни ташкил қилмоқда. Вафот этганлар сони ҳам 96 тага кўпайиб, 1169 тага етди.

Дастлаб, Россияда коронавирус тарқалиши кўплаб мамлакатларга қараганда секинроқ бошланганди. Аммо, касалланганлар сони ўтган ойда кескин кўпая бошлади ва 30 апрель куни 100 мингдан ошиб кетди.

Президент Владимир Путин мамлакатда эпидемиянинг энг юқори чўққиси ҳали етиб келмаганини айтди. У агар аҳоли май ойининг бошидаги дам олиш кунларида карантинга амал қилмаса, коронавирус авж олиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Хозирда Путин ва Вазирлар Маҳкамаси ўзларини вирусдан ҳимоялаш учун мажлисларни виртуал тарзда ўтказишмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг