Пайшанба куни Покистон Миллий Ассамблеяси спикери Асад Қайсер коронавирусни юқтириб олгани хабар қилинди. У ҳафта бошида Бош вазир Имрон Хон ва бошқа юқори мартабали мулозимлар билан учрашганди.
«Мен ўзимни уйда изоляцияга олдим», деди қайсер Твиттерда. Қайсер душанба куни бош вазир Имрон Хон билан, шунингдек, сўнгги бир неча кун ичида бир қатор етакчи шахслар билан учрашди. У душанба куни сиёсатчилар ва юқори мартабали кишилар иштирокида ифторлик ҳам ўтказган.
Қайсер Покистонда коронавирусни юқтириб олган иккинчи юқори лавозимли шахс бўлди. Бундан олдин жанубий Синд вилояти губернатори Имрон Исмоилга хам CОVID-19 ташхиси қўйилган.
Юқори мартабали диний уламоларининг босими сабаб Покистон ҳукумати Рамазон ойида масжидлар очилишига рухсат берди. Аммо, мамлакатдаги шифокорлар ҳукуматдан ушбу қарорни қайта кўриб чиқишни илтимос қилди. Чунки Рамазон ойида масжидларга одатдагидан кўпроқ одам йиғилади. Бу эса инфекциянинг кенг миқёсда тарқалишига олиб келиши мумкин.