«Одамларимиз овқатланишлари керак»:Жанубий Африка Республикасида карантин чоралари енгиллаштирилди

0
1740
Фото: Siphiwe Sibeko/Reuters]

Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) аста-секин қаттиқ режимдаги карантинни юмшатишга киришди. Мамлакатдаги беш ҳафталик чекловлардан сўнг баъзи саноат тармоқлари қайта очилди. Ушбу чекловлар сабабли ЖАР иқтисодиёти чуқур инқирозга дуч келганди.

Президент Кирил Рамафоза соғлиқни сақлаш ва иқтисодиёт ўртасида мувозанатни сақлаш учун карантинни енгиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилди.

«Одамларимиз овқатланишлари керак. Улар тирикчилик учун пул топишлари керак. Компаниялар даромад олиб, ишчиларини иш билан таъминлаши лозим» деди Рамафоса.

Ҳукумат 1 майдан бошлаб корхоналарни қайта очиш учун босқичма-босқич олиб бориладиган стратегияни қабул қилди. Савдо ва саноат вазири Ибрахим Пателга кўра, маълум соҳаларда 1,5 миллионга яқин ишчи соғлиқни сақлаш қоидаларига риоя қилган ҳолда ишга қайтади.

Фаолиятини бошлашга рухсат берилган соҳалар орасида қишки кийим-кечак тикувчи, тўқимачилик ва қадоқлаш билан шуғулланувчи фабрикалар ҳам бор. Ресторанлар ҳам очилади, аммо уларга фақат овқат сотишга рухсат берилади, у ерда ўтириб овқатланиш мумкин бўлмайди. Сигарет ва спиртли ичимликларни сотишга қўйилган чекловлар ўз кучида қолади.

Аҳолига эрталаб велосипедда ёки пиёда сайр қилиш, югуриш каби машғулотларга рухсат берилади. Жамоат жойларида ва иш жойларида ижтимоий масофаланиш ва ниқоб тақиш мажбурий бўлади.

Маълумот учун, ЖАРда коронавирус илк бор 5 март куни аниқланган. Ҳозирда бу мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 5 647 кишига етди. Вафот этганлар эса 103 кишини ташкил қилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг