Буюк Британия БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоларига бой мамлакатлар CОVID-19 вакцинасини камбағал ва уруш шароитида бўлган давлатларга хайрия қилишгача қирувчи қонун лойиҳасини кўрсатди. Бу ҳақда АFP ахборот агентлиги жума куни хабар қилган.
Буюк Британия томонидан Хавфсизлик Кенгашининг бошқа 14 аъзосига тақдим этилган мазкур резолюцияда дунёга бирдамлик, тенглик ва самарадорлик зарурлиги таъкидланган бўлиб, унда ривожланган мамлакатлардан кам ва ўрта даромадли мамлакатларга, шунингдек, бошқа муҳтож мамлакатларга вакцина дозаларини бериш таклиф қилинади.
Мазкур резолуция лойиҳаси чоршанба куни Британия Ташқи ишлар вазири Доминик Рааб томонидан Хавфсизлик Кенгаши сессияси пайтида эълон қилинди. Унда айтилишича, айни пайтда дунё бўйлаб 160 миллионга яқин одам уруш бўлаётган ёки беқарор шароитда яшамоқда. Бу ҳолат эса уларнинг коронавирусга қарши эмланмаслик хавфини туғдиради.