Россия ва унинг янги ядровий сиёсати

0
1737
манба: Дни.ру

Россия ҳукумати мамлакатнинг ядро қуролидан фойдаланиш борасидаги давлат дастури лойиҳасини тасдиқлади. Бунда энди ядро қуролидан нафақат Россия ҳудудида ядро ёки бошқа оммавий қирғин қуролларидан фойдаланганликка жавоб тариқасида, балки Россиянинг иттифоқчилари ҳудудида ҳам шундай таҳдид рўй берса фойдаланиш мумкинлиги борасидаги бандлар ўз ифодасини топган.

Расмий Москва бу қадамни шартнома муддати 2021 йилда тугайдиган оммавий қирғин қуролларини қисқартириш бўйича битим (СТАРТ-3) нинг кейинги тақдири мавҳумлигича қолаётган бир пайтда амалга оширди. Унгача АҚШ президенти Дональд Трамп Россия билан «ядровий пакт» имзоланишини исташини айтган эди. Оқ Уй раҳбарининг таъкидлашича, бундай шартномани ишлаб чиқиш ва уни амалиётга тадбиқ этиш ҳозирги куннинг энг долзарб муоммоларидан бири. Чунки, ядро қуролидан тийиб туриш воситаси сифатидагинамас, халқаро майдонда таҳдид қуроли сифатида фойдаланишга уруниш халқаро майдондаги давлатлар ҳуқуқларини қўпол равишда бузилиши демакдир.

Ҳарбий эксперт Павел Фелгенҳауер Росбалт нашрига нима учун Владимир Путин Россиянинг ядро қуролига эга эканлиги ва уни ишлатишга тайёрлиги боррасида бутун дунёга такроран эслатишга қарор қилгани ҳақида гапирди.

– Нима деб ўйлайсиз, Россия Федерацияси Президентининг ядровий қуролдан фойдаланиш сиёсати тўғрисидаги фармонида нима янгилик бор ва нега айнан ҳозир бу фармонни имзолашга эҳтиёж пайдо бўлди?

– Бундай ҳужжат, шубҳасиз, олдинроқ ҳам бўлган, шунчаки махфий тутиларди. Лекин, айтиш керак, мазкур фармон моҳиятан мудофаа режаси ҳам, ядровий қуролдан фойдаланиш стратегияси ҳам эмас.

– Унда уни сиёсий декларация деб атасак бўладими?

– Қайсидир маънода, ҳа. Умуман, америкаликларда ҳам деярли худди шу мазмундаги ҳужжат мавжуд. Бундай ҳужжатлар биз истаган вақтимизда ядро қуролини ишга соламиз, деган маънони билдирмайди.

– Яъни, биз ядро қуролидан фақат бошқа томоннинг уларни ишлатишига жавобан фойдаланамиз, деганими бу?

– Ҳа, лекин фармонда бу ҳақида аниқ гапирилмаган. Мисол учун, бугунги кунда фақат Хитой ўз сиёсатига амал қилмоқда, у ўз ядро қуролини фақат ўз ҳудудидаги ядровий зарбага жавобан ишлатади. Бироқ, Пекин Путиннинг ушбу фармонини қўллаб-қувватлади, чунки уларни ҳозир битта манфаат бирлаштириб турибди: улар ҳозир Америка билан кескин тўқнашув ҳолатида туришибди.

Умуман олганда, фармондан келиб чиқадики, Россия энди ядровий шантажга («тийиб турувчи») таянади ва мамлакат бундан ҳам кучли ядро қуролларини яратишда давом этади.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг