“Ухан хавфсиз”: Коронавирус илк пайдо бўлган шаҳарда 10 миллион киши текширувдан ўтказилди

0
1758
манба: AP photo

Ўтган йилнинг декабрь ойида коронавирус илк бор пайдо бўлган жой-Хитойнинг Ухан шаҳрида аҳолини оммавий текширувдан ўтказиш бўйича тезкор ҳаракатлар олиб борилди.Коронавируснинг “ватани”да 19 кун ичида 10 миллионга яқин киши CОВИД-19 га тест топширди.

Ушбу оммавий текширувлар натижасида фақатгина 300 кишидагина коронавирус борлиги аниқланган холос ва уларнинг барчасида касаллик аломатларсиз ўтаётгани маълум бўлган.Ушбу касаллар билан яқин алоқада бўлган 1174 кишининг бирортаси вирусни юқтириб олмаган. Бу эса коронавирусга чалингану,лекин унинг аломатлари сезилмаётган беморлар бу касалликни бошқаларга юқтирмаганликларини англатади.Мазкур ҳолат коронавирусга қарши курашда яхши хабар бўлиши мумкин.Чунки,бундан аввал вирус аломатларсиз ўтаётган беморлар коронавирусни билмаган ҳолда тарқатиб юришлари борасида хавф мавжуд эди.

“Бу ҳолат нафақат Ухан аҳолисини енгил нафас олишга сабаб бўлади,балки бутун Хитой халқининг ишончини оширади” дейди Касалликни олдини олиш ва уни назорат қилиш маркази директори ўринбосари Фенг Зижиан.

Ухан Хитойдаги коронавирусдан энг кўп зарар кўрган ҳудуд бўлиб,мамлакатдаги ўлим ҳолатининг 80 фоиздан ортиғи шу ерда қайд этилган.Ухан расмийларидан бири шаҳарда 14 майдан 1 июнгача 9.9 миллион киши текширувдан ўтказилганини айтган.

“Ухан шаҳри хавфсиз” дейди Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси эксперти Ли Ланжуан.

Маълумот учун,Уханда коронавирус батамом йўқ бўлганди. Аммо, май ойида аҳоли яшайдиган ҳудудда касалликнинг яна бир нечта ўчоқлари аниқланди ва бу ерда коронавируснинг янги тўлқини юз бериши борасида хавотирлар юзага келди.Шундан кейин одамларни оммавий текширувдан ўтказиш бошланган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг