Россия суди АҚШнинг беш нафар фуқаросини депортация қилишни буюрди

0
1613
shutterstock

12- декабрда Россия суди Америка Қўшма Штатлари Буффало университетининг беш нафар ходимини депортация қилишга ҳукм чиқарганини маълум қилди. Улар виза шартларини бузганликда айбдор деб топилгани айтилмоқда.

 

Москвадан 200 км жануби-шарқда жойлашган Рязан шаҳри суди бу шахслар Россияга сайёҳлик визаси билан келганини,  аммо маҳаллий университетда маъруза қилганини айтди. «Ушбу фаолият уларнинг Россия Федерациясига кириш мақсадларига мос келмайди»,  дейилади суд баёнотида.

 

АҚШнинг Москвадаги элчихонаси бу ҳолатга изоҳ бергани йўқ. Буффало университети Reuters агентлигига берган баёнотида:  «Бу масала ҳал бўлди ва гуруҳ АҚШга қайтиб келди» деди.  Сўнгги йилларда Москванинг Вашингтон билан муносабатлари ёмонлашди. Бунга Россиянинг АҚШ сиёсатига аралашиши, Украина ва Суриядаги келишмовчиликлар сабаб бўлган.

манба:

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг