Немис фармацевтика компанияси: ”CОVID-19 ни оғиз орқали юбориладиган дорилар билан даволаш истиқболли натижа бермоқда”.

0
1130

6 март куни Германиядаги фармацевтика соҳасининг етакчи компанияси Merck ва унинг АҚШдаги ҳамкори баёнот бериб, коронавирусга қарши оғиз орқали юбориладиган дори синовларда умидбахш натижалар бергани ҳақида хабар беришди. Ушбу дори беморлар организмидаги вирус миқдорини камайтиришга ёрдам беради.

“CОVID-19 ни даволашда етарлича дори мавжуд бўлмаган ҳозирги даврда мазкур дорининг синовлардаги дастлабки натижаси бизни руҳлантирмоқда” дейди АҚШнинг Ridgeback Biotherapeutics фирмаси бош тиббиёт ходими Венди Пейнтер.

Январ ойида Merck компанияси коронавирусга қарши иккита ваксина устида олиб борилаётган ишларни тўхтатди. Аммо, компания CОVID-19 касаллигини даволаш учун иккита дорини, шу жумладан Ridgeback Biotherapeutics билан биргаликда ишлаб чиқарилган молнупиравир деб номланган таблеткаларни тадқиқ қилишни давом эттирди.

Merck вакилларининг вирусли касалликлар бўича экспертлар билан учрашувда берган маълумотларга кўра, молнупиравир дориси билан беш кун даволанган беморлар организмидаги вирус миқдори сезиларли даражада камайган.

Одатда, дорилар фойдаланишга маъқулланишидан олдин уч босқичли синовлардан ўтказилади. Молнупиравир дори воситасининг иккинчи босқич синовларида CОVID-19 га чалинган ва уй шаротида даволанаётган 202 нафар бемор қатнашган. Уларнинг 4 нафари ёмон аҳволга тушиб қолган бўлсада, ушбу ҳолатларнинг бирортаси молнупиравир билан боғлиқ эмаслиги айтилди.

«Ушбу тадқиқот натижалари умид учқунларини ёқмода. Агар дорининг самаралилиги бошқа тадқиқотларда ҳам исботланса, бундай дорилар одамларнинг соғлиғини сақлашга муҳим таъсир кўрсатиши мумкин. Хусусан, коронавирус глобал миқёсда тарқалишда ва ривожланишда давом этаётган ҳозирги кунда бу муҳим» дейди Шимолий Каролина университети профессори Уилям Фисчер.

Шунингдек, айни пайтда Меrck компанияси коронавирусни оғиз орқали даволайдиган яна бир дори устида иш олиб бормоқда. MK-711 деб номланган мазкур дорининг клиник текширувлардаги дастлабки натижалари шундан далолат берадики, у ўртача ва оғир даражадаги беморларда ўлим хавфи ёки нафас олиш қийинлашиши хавфини 50 фоизга камайтирган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг