Элон Маск 5 кунда 27 миллиард доллар йўқотди.

0
1019
Фото:(Reuters)

2020 йилда АҚШлик Элон Маск тезкорлик билан бойлик тўплаш бўйича тарихий рекордларни ўрнатганди. Аммо, ҳозирда Маскнинг бойлиги кескин камайиши давом этмоқда.

Тесла компаниясининг бош ижрочи директори ҳисобланувчи Маск 1 мартдан бери 27 миллиард долларни йўқотди. Бунга Тесла автоконсернининг акциялари нархи тушиб кетиши сабаб бўлган. Айни пайтда Маскнинг умумий бойлиги 156.9 миллиард долларни ташкил қилади ва у бу билан Bloombergнинг миллиардерлар индексида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Лекин, Маск дунёнинг биринчи рақамли миллиардери Жефф Безосдан деярли 20 миллиард долларга ортда қолмоқда. Безос бойлар рўйхатининг биринчи ўрнига ўтган ҳафтада қайтганди.

Маскнинг бойлиги сўнгги пайтларда камаяётганига қарамай, унинг ўтган йилдаги муваффақияти жуда улкан бўлди. Масалан, 2020 йилда Тесланинг аксиялари нархи 743 фоизга ўсган. 2021 йилнинг бошига келиб Маск Жефф Безосни қувиб ўтиб, дунёнинг энг бой одамига айланди. Январ ойининг охирларига келиб унинг бойлиги 210 миллиард долларга етганди.

 Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг