“Тинчлан Грета, тинчлан”-Трaмп 16 ёшли иқлим ҳимоячиси Грета Тюнбергни масхара қилди

0
1777
Reuters

Пайшанба куни АҚШ Президенти Доналд Трамп Швециялик иқлим ҳимоячиси 16 ёшли Грета Тюнбергни масхара қилди. Грета 11-декабрда “Times” журнали сўровномасига кўра “Йил одами” деб топилганди.

 

“Жуда бемаъни.  Грета ўзининг ғазабини бошқариш бўйича ишлаши керак,  кейин дўсти билан эски модадаги яхши филмга борсин! Тинчлан Грета, тинчлан!  ” деб ёзди 73 ёшли Трамп Твиттерда.

 

Тюнберг бунга Твиттердаги таржимаи ҳолини янгилаш билан жавоб берди:  «Ўспирин ўзининг ғазабланиш муаммоси устида ишлаяпти. Ҳозир дўстим билан эски филмни кўряпман ва тинчланяпман” деб ёзди у.

 

Трамп жаҳон эътиборига тушган ёш қизалоқни биринчи марта танқид қилаётагни йўқ.  АҚШ президенти Гретанинг Сентабр ойидаги БМТда қилган чиқишига ҳам масхараомуз муносабат билдирган ва ўз навбатида Грета ҳам бунга жавоб қайтарганди.

манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг