Россия Жазоир ва Боливияга Sputnik V вакцинасини етказиб беради

0
1367
Фото: Anton Vaganov/Reuters

Россия Боливия ва Жазоир билан Sputnik V вакцинаси бўйича шартномалар имзолади,  дея хабар берди мамлакатнинг бойлик фонди 31 декабрь куни.

Ушбу шартномага кўра, Боливия ўз аҳолисининг 20 фоизига Sputnik V дан сотиб олади. Боливияда 11,35 милллион киши яшашини ҳисбга олсак, бу мамлакат 2,27 миллион кишига етарли миқдорда рус вакцинасидан сотиб олади.

Россия инвестиция фондининг маълум қилишича, Африкадаги Жазоир давлати ҳам Sputnik Vни сотиб олиш борасида келишувга эришган. Аммо, Жазоир қанча миқдорда вакцинага буюртма бергани ҳозирча маълум эмас.

Руслар томонидан ишлаб чиқилган Sputnik V вакцинаси коронавируснинг олдини олишда 91 фоиз самара берган. Ҳозиргача дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакати бу вакцинани сотиб олиш учун 1,2 миллиард дозада буюртма берган. Ушбу буюртманинг дастлабки катта партияси ўтган ҳафтада Аргентинага етказиб берилган бўлиб, Аргентина 300 минг дозадаги вакцинани қабул қилиб олди.

Россия Бойлик жамғармасида эълон қилинган маълумотларга кўра, Мексика 32 миллион, Бразилия 50 миллион, Ҳиндистон 100 миллион, Ўзбекистон 35 миллион ва Непал 25 миллион дозада Sputnik V вакцинасига буюртма бериб бўлган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг