Facebook Саудия Арабистони ҳукумати билан боғлиқ юзлаб аккаунтларни ёпиб қўйди. Сабаб жиддий.

0
2281

Ижтимоий тармоқ ўз платформасида «мувофиқлаштирилган ишончсиз хатти-ҳаракатлар» билан шуғулланишга ҳаракат қилган, тахминан 1,4 миллион обуначиси бўлган 350 дан ортиқ турли хил саҳифаларнинг блоклади, деб хабар бермоқда Reuters.

Саудия Арабистони ҳукуматига алоқадор одамлар давлат ташвиқотини тарғиб қилиш ва минтақавий рақибларга таҳдид қилиш учун Facebook’да сохта аккаунтлар ва саҳифалар тармоғини яратишди, дея хабар беради ижтимоий тармоқ гиганти.

Яқин Шарқ мамлакатлари интернетда яширин сиёсий таъсирни кучайтириш учун Facebook, Twitter ва Google ва YouTube каби сайтларга мурожаат қилишмоқда.

Reuters Эрон томонидан ўтган йили қўлланилган кенг қамровли кампания ҳақида батафсил маълумот берган эди ва Риёд худди шу тактикадан фойдаланиб, минтақадаги рақиб Қатарга медиа ҳужумини қилди.

«Бизнинг терговчиларимиз ушбу операцияни бажариш ортида турган шахслар Саудия Арабистони ҳукумати билан боғлиқлигини тасдиқлашди», – деди Facebook’нинг киберхавфсизлик сиёсати раҳбари Натаниел Глейхер.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг