Рохинга геноциди учун ҳеч ким жавобгарликдан қочиб кетмаслиги керак

0
1887

Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Мьянмарда Вакиллар палатасининг қарорига шарҳ берди

Мьянмар штатидаги Араканнинг Роҳинга мусулмонлари геноцидида айбдорлар, қилган жиноятлари учун жазоланиши керак. Бу хақда Анадолу агентлигига “Бирманинг Европа офиси” Нодавлат ташкилоти директори Харн Яаунгве интервьюда, ўтган ҳафта АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси томонидан қабул қилинган Мьянмар бўйича қарорни шарҳлаб, шундай деган.

«Ҳеч ким геноцид айбловларидан қочиб қутула олман, деб ўйламаслиги керак», деди Яаунгве.

Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг бу қарори, бошқа мамлакатлар учун туртки бўлиб, тегишли қадамларни босишга имкон беради.

Яаунгве таъкидлаганидек, Вакиллар палатасининг қарорида геноцидни олдини олиш учун халқаро ҳамжамиятнинг масъулиятини эсига солади. «Аракан мусулмонлари муаммоларини ҳал қилиш учун дарҳол ҳаракат қилиш керак, улар Мьянмарда ҳимоя остида яшашлари керак», дея қўшимча қилди у.

14 декабрь куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси 2017 йилдаги Мьянмар армиясининг ҳужумини Роҳинга мусулмонларига қилинган геноцид деб аталган қонун лойиҳасини маъқуллади.

Вакиллар палатасининг 394 нафар аъзолари маъқуллаб овоз берди, улардан фақат биттаси қарши бўлди.

Ҳужжатда Мьянмарнинг давлат маслаҳатчиси Аун Сан Су Чжи ва президент Вин Мьинтага қарата Роҳинга нисбатан жиноятларни ошкор қилишга, бунинг учун қамалган барча журналистлар ва сиёсий маҳбусларни, жумладан, икки нафар Reuters мухбирлари – Ва Лоне ва Кьчу Ооларини озод қилишга чақирилган.

Худди шу каби, ўтган йилнинг сентябрь ойида Канада парламенти Мьянмардаги воқеаларни геноцид дея таърифлаган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг