Чавушоглу ва Помпео Суриядаги АҚШ қўшинларини олиб чиқишни муҳокама қилдилар

0
1813

Туркия ва АҚШ ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ўртасида телефон сўзлашуви бўлиб ўтди

Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоглу ва АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео билан телефон орқали суҳбати бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Анадолу.

Маълумотларга кўра, томонлар АҚШ маъмурияти томонидан Америка қўшинларини Суриядан олиб чиқиб кетишга оид қарорини муҳокама қилганлар.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядаги АҚШ аскарларини олиб чиқиш ҳақидаги баёнотларни шарҳлаб, «биз Суриядаги АҚШнинг мавжудлиги учун ягона сабаб бўлган ДEАШ (ИШИД) устидан ғалаб қозондик», деган эди.

«Биз АҚШ қўшинларини қайтаришни бошладик ва ИШИДга қарши курашнинг навбатдаги босқичига ўтдик», дея Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс, Вашингтоннинг Суриядаги америка қўшинларини олиб чиқиш қарорига изоҳ берди.

Қўшма Штатлар Суриядан қўшинларни олиб чиқиб кета бошлаган, аммо «маҳаллий ҳамкорлар» билан ишлашни давом эттиради. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили Дана Уайт сўзлаб, аввлроқ Вашингтоннинг АҚШ қўшинларини Суриядан олиб чиқиш тўғрисида эълон қилган қарорига шарҳ берди.

Давлат Департаменти расмийлари 24 соат ичида Сурияни тарк этади ва АҚШ ҳарбийларини мамлакатдан олиб чиқиш жараёни 60 кундан 100 кунгача давом этади. Бу хақда Америка оммавий ахборот воситалари томонидан хабар қилиниб, Вашингтоннинг араб давлатидан қўшинларни олиб чиқиши ҳақида эълон қилган қарорига шарҳ берилган.

АҚШ маъмурияти Суриядаги АҚШ қўшинларини олиб чиқиш муддатини ҳали эълон қилмаган. АҚШ ҳарбийлари мамлакатни тўлиқ ёки қисман тарк этадими-йўқми номаълум. Бундан ташқари, Вашингтон қандай шаклда YPG/PKK террор ташкилоти билан ҳамкорлик қилишни давом эттириши ва Туркияга Америка тарафидан ваъда қилинганидек, жангариларга юборилган қуролларни қандай қилиб қайтариб олиши ҳам ҳали аниқ эмас, деб ёзади Анадолу агентлиги.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг