Давлат капитализми? Йўқ, Хитой иқтисодиёти ўсишининг мурувати хусусий сектор ҳисобланади

0
1673
Manba: www.industryglobalnews24.com

2019 йилда нашр этилган Жаҳон иқтисодий форумининг ишчи ҳужжатида қуйидаги маълумотлар акс этган:

«Хитой иқтисодиётида 2008 йилдаги Жаҳон молиявий инқирозидан кейин тобора ҳаётий муҳим аҳамият касб этиб бораётган хусусий секторлар ҳозирги вақтда расмий Пекин иқтисодиётининг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланиб улгурди.

60/70/80/90 комбинацияси кўпинча хусусий секторнинг Хитой иқтисодиётига қўшган ҳиссасини тавсифлаш учун ишлатилади: улар Хитой ялпи ички маҳсулотининг 60 фоизини таъминлайди, инновацияларнинг 70 фоизини, шаҳарда иш билан таъминланишнинг 80 фоизини ва янги ишларнинг 90 фоизини ташкил қилади. Шунингдек, инвестицияларнинг 70 фоизи ва экспортнинг 90 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади».

Бугунги кунда Бутунжаҳон Хитой саноат ва савдо федерациясининг маълумотларига кўра, янги иш ўринларининг ўндан уч қисми хусусий секторга тегишлидир.

Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, мазкур статистика Хитойнинг иқтисодий мўъжизасини «давлат капитализми» билан боғловчи мулоҳазаларни қайта кўриб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қила олади.

Умуман, бу ҳолатда «давлат капитализми» мутлақо бемаъни атамадан бошқа нарса эмас. Чунки, атаманинг ўз маъносидан келиб чиқадиган бўлсак ҳам, капитализм икки тамойилга асосланади: эркин бозор ва хусусий корхона. Шу нуқтаи назардан у ҳеч қанақасига давлат иқтисодиётига мос келиши мумкин эмас. Чунки, давлат томонидан тартибга солинадиган иқтисодий тизимида компаниялар давлат мулки ҳисобланади.

Шунинг учун энг аввало «давлат капитализми» мавжуд бўлиши мумкин эмас. Аслида, Хитой дунёдаги бошқа мамлакатларда бўлгани каби капитализм ва социализмни бирлаштирган аралаш тизимли иқтисодиётга эга мамлакат, холос. Бундай тизимли иқтисодиёт атамаси одатда АҚШ ва Европа мамлакатлари иқтисодиётига нисбатан қўлланилади, улар турли хил нисбатларда капиталистик ва социалистик элементларни ўз иқтисодий тизимларига аралаштириб юборганлар.

Бунда вақт ўтиши билан ушбу икки компонентнинг нисбати қандай ўзгариши асосий омилдир. Хитойлик иқтисодчи Чжан Вайинг ўзининг «Бозор мантиғи» китобида шундай ёзади:

«Хитойда ислоҳотлар қудратли ҳукумат ва режали иқтисодиёт билан бошланди. Ислоҳотлар жараёнида Хитойнинг ўз ички бозорида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлай олишининг сабаби, иқтисодиётга нисбатан ҳукумат назоратининг камайтирилганлиги ва давлат корхоналари улушининг пасайиши бўлган. Таъкидлаб ўтиш жоизки, айнан давлатнинг иқтисодиётга аралашувининг камайиши охир-оқибат бозор назорати, хусусий мулк, хусусий корхоналар, хорижий фирмалар ва бошқа нодавлат субъектларининг пайдо бўлишига олиб келган омил ҳисобланади».

Шуниям ёддан чиқармаслик керакки, Хитойдаги иқтисодий ислоҳотлар бошланганидан буён, Мао Цзэдун томонидан икки чизиқли кураш, дея таъриф берилган социалистик ва капиталистик тўлқинлар аро кечадиган баҳс ҳукмронлик қилиб келмоқда.

Сўнгги бир неча ўн йилликлар давомида Хитойда муқобил ислоҳот дастурини амалга оширишни истаган капитализм тарафдорлари ва бу тўлқинни қайтаришга интилаётган капиталистларга қарши курашувчилар ўртасидаги доимий мунозаралар бўлиб ўтаяпти.

Бу зиддият мамлакат илмий доирасига ҳам кечган. Ўтган йили, масалан, Пекин шаҳридаги Ренмин университетининг марксизм профессори Зҳоу Хинченг хусусий мулкни тугатиш кераклигини айтди. Аммо, ҳар ҳолда бу қадар радикал талабларнинг мувафаққият қозониш имконияти деярли мавжуд эмас.

Бироқ, сўнгги йилларда, Хитойнинг иқтисодий мувоффақиятини нотўғри талқин қилиш бутун мамлакат бўйлаб, шу жумладан сиёсий доираларда тобора кучайиб бормоқда. Улар миллий иқтисодиётда эришилган мазкур муваффақиятни «Хитой модъели» деб атайдилар. Уларнинг назариясига кўра, Хитойнинг сўнгги ўн йилликдаги мувоффақияти бу ўзига хос тизимнинг самарасидир, айни шу тизим Хитойга бир неча ўн йилда Ғарб 200 йил давомида эришган ютуқларга эришишга имкон берган.

Чжан Вайингнинг сўзларига кўра эса, бу талқин мутлақо нотўғри. Хитойнинг ўз иқтисодиётида амалга оширгани мувафаққият эса, бор-йўғи «яхши отнинг кейин чопишидан» бошқа нарса эмас.

Чжан Вайинг тушунтирганидек:

«Ғарб мувафаққият йўлини очиб берди, Хитой шунчаки улар ортида эргашди – шу йўлдан борди, холос. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, расмий Пекин томонидан иқтисодда эришилган ютуқлар улардаги институтларнинг Европадагидан яхшироқ эканини англатмайди».

Хитойнинг иқтисодий муваффақияти сабаби режалаштирилган иқтисодиёт эмас, балки иқтисодиётда давлат томонидан режалаштирилиш улушининг камайишидадир.

Мао Цзэдун даврида, Хитойда хусусий корхоналар деярли бўлмаган ва бутун мамлакат бўйлаб давлатнинг режали иқтисодиёти ҳукмронлик қилган эди ва айни шу даврда Хитой аҳолисининг 88 фоизи ўта қашшоқликда яшаган.

Рад этиб бўлмас бу статистика Хитой тараққиёти капитализм ва коммунизм ўртасидаги ноёб «учинчи йўл» туфайли эмас, балки хусусий мулк ҳуқуқини жорий қилгани ва иқтисодиётда давлатнинг роли аста-секин пасайганлиги ортидан юз берганлигини изоҳлайди.

Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, кўплаб социалистик сиёсатчилар томонидан, шу жумладан Британия Меҳнат партияси раҳбари Жереми Корбин тарафдан Хитой иқтисодий модъели мувофаққиятини шарҳлаш учун таклиф этилган талқинлар мантиқсизликдан бошқа нарса эмас.

Уларнинг таъкидлашича, Хитойнинг иқтисодий муваффақият тарихи социализмнинг капитализмдан устунлигини намойиш этади. Аслида эса бунинг тамомила акси. Зеро, Хитойнинг янги тарихини икки босқичга бўлиш мумкин: социалистик социал босқич – 1949 йилдаги Халқ республикаси ташкил этилганидан, 1976 йил Маонинг вафотигача.

Бу даврни иқтисодий таназзул даври деб аташ мумкин. Иккинчи давр эса Мао вафотидан кейин бошланган Денг Сяопинг томонидан амалга оширилган бозор ислоҳотлари.

Бугун тобора кўплаб мамлакатлар ва иқтисодчилар капитализм ва коммунизм ўртасидаги «учинчи йўл»ни иқтисодий муқобил йўл сифатида кўришмоқда. Бундай ғоялар нафақат ривожланаётган иқтисодиётга эга мамлакатларда, балки Европада ҳам акс садо бераётганлиги аҳамиятли.

Масалан, Германия Иқтисодиёт вазири Питер Алтмеер ҳукуматнинг иқтисодиётга аралашувини кучайтиришни Германиянинг Хитой иқтисодиётига қарши туришини таъминлаши мумкин ягона йўл, деб атади.

Бундай ғояларнинг мавжудлиги эса, амалда Хитойнинг иқтисодий мўжизасига берилган нотўғри талқинлар ортидан келиб чиққан мулоҳазалар натижасидир.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг