Kroger Аризона штатида етказиб бериш учун хайдовчисиз автомашиналардан фойдаланишни бошлади

0
1599

Америка супермаркетлар тармоқларидан бўлган Kroger Co (KR.N) сешанба куни, Силикон водийсининг Nuro стартапи билан ҳамкорликда Аризона штатининг Скоттсдейл шаҳрига маҳсулотларни етказиб бериш учун хайдовчисиз автоном транспорт воситаларидан фойдаланишни бошлагани хақида маълум қилди. Бу хақда Рейтер хабар бермоқда.

Етказиб бериш хизмати август ойида Скоттсдейлдаги компаниялари томонидан ишлаб чиқилган пилот лойиҳа- дастурига асосан амалга оширилган бўлиб, бу дастурга Р1 Nuro махсус хайдовчисиз автомобил киритилган эди.

R1 умумий йўллардан фойдаланади ва ҳайдовчига эга эмас ҳамда фақат маҳсулотлар ташиш учун ишлатилади.

Kroger билан Nuro ўртасидаги шартнома АҚШ озиқ-овқат истеъмоли бозорида супермаркетлар тармоғидаги кескин рақобат мавжудлигини қайд этиб ўтади.

Шунингдек, Peers Walmart Inc (WMT.N) ва Amazon.com Inc (AMZN.O) ҳам таклифларини кенгайтириб, етказиб бериш вақтларини қисқартириш учун юк ташиш операцияларига катта миқдорда сармоя киритган.

Walmart, Ford Motor Co (FN) ва Postmates Inc етказиб бериш хизмати, ўтган ойда Walmart мижозларига товар ва бошқа маҳсулотларни етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилишларини ва бир кун келиб автоном автомашиналардан фойдаланишлари мумкинлигини айтди.

Kroger томонидан, ҳозир хизматдан Скоттсдейлдаги Fry’s озиқ-овқат дўконида 5,95 долларга, шу кун ёки кейинги кунга буюритма бериш мумкинлиги айтилмоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг