Трамп Флорида ва бошқа муҳим сайлов округларидаги овозлар сони бўйича етакчилик қилмоқда, Байденнинг бутун умиди «мовий рўё» дан

0
1182
manba: BBC.com

Президент Дональд Трамп сешанба кунги сайловларда Флорида, Шимолий Каролина, Огаё ва Техас штатларидаги сайловлардаги овозлар нисбати бўйича демократ рақиби Жо Байдендан ўзиб кетган.

Fox News тармоғи Трамп Флорида штатида мутлақ ғалаба қозониши мумкинлигини тахмин қилди. Сўнгги соатларда Трамнинг ғалабасига бўлган ишонч ортиб бормоқда.

Мазкур фонда Байден ғалабаси «мовий рўё» га боғлиқ бўлиб қолияпи. Эслатиб ўтамиз, Флорида, Техас ва Жоржиядаги «Мовий рўё» почта орқали овоз бериш натжаларига кўра келиб чиқади.

Трамп ушбу учта штатда эрта пешқадамликни қўлга киритди, аммо учала штатда ҳам почта орқали юборилган бюллетенларни ҳисоблаш бир неча соат ёки бир неча кун давом этиши мумкин. Висконсин ва Пенсилвания штатларида почта орқали юборилган бюллетенларни овоз бериш кунига қадар хисоблаш мумкин эмас.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг