Қирғизистонда коронавирус сабабли яна фавқулодда ҳолат эълон қилиш кўриб чиқилмоқда

0
1200
манба: Reuters

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирда мамлакатда коронавирус тарқалиши яна кўпайгани туфайли икки вилоят ва яна иккита шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилиш кўриб чиқилмоқда.

Қирғизистонда бундан аввал эълон қилинган фавқулодда ҳолат май ойигача давом этганди. Бу даврда бир қанча шаҳар ва туманлар, жумладан пойтахт Бишкек ҳам карантинга ёпилди ва комендантлик соатлари жорий қилинди.

Июн ойида Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони икки бараварга ортиб,3954 нафарга етди.Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Мадамин Каратаевнинг айтишича,ҳукумат асосан Бишкек, Ўш шаҳарлари ҳамда Ўш ва Чу вилоятларидаги эпидимиологик вазиятдан хавотирга тушмоқда ва айнан шу ҳудудларда яна фавқулодда ҳолат эълон қилмоқчи.

Кеча 24 май куни Қирғзистон президенти Соранбай Женбеков Москвадаги Ғалаба кунига бағишланган парадни ўтказиб юборди. Чунки,у билан бир самолётда Москвага учган икки кишида манзилга етиб келганидан сўнг коронавирус аниқланган. Қирғизистон президентининг матбуот хизмати 25 июнь куни Женбековда вирус аниқланмаганини айтди. Аммо, Женбеков ўзини изоляцияга олади ва масофадан ишлайди.

Шунингдек, ҳозирда Қирғизистон ҳукумати Бишкекдаги президент қароргоҳи ва парламентни ҳам вақтинча ёпишини муҳокама қилмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг