Конституциявий суд судяси Совет Иттифоқини ноқонуний яратилган давлат деб атади

0
1867
Фото: echo.msk.ru

Россия Федерацияси Конституциявий суд судяси Константин Арановский Совет Иттифоқини «ноқонуний яратилган давлат» деб атади, унинг ҳокимияти кўплаб жиноятлар учун жавобгар эканлиги ҳақида таъкидлаб ўтди. Унинг фикрига кўра, бу факт Россиянинг меросхўрлигини мунозарали эканлигидан далолат беради.

Константин Арановский Россия Федерацияси Совет ҳукуматининг «репрессив-террорчи» ҳаракатларининг ҳуқуқий вориси деб ҳисобланмаслиги керак, деган сўзларидан «Коммерсантъ» иқтибос келтиради.

Судья КС Константин Арановский сравнил СССР с пироманом, а РФ — с пожарными
Евгений Павленко / Коммерсантъ

Совет қатағонлари пайтида тортиб олинган уй-жойларни тиклаш тўғрисидаги Конституциявий суднинг қарорига қўшимчалар киритиш юзасидан, бу борада судья ўз фикрини билдирган.

Арановский, Россия СССР томонидан етказилган зарарни қоплаши керак деб ҳисоблайди, аммо айбдор давлат меросхўри сифатида эмас, балки «ҳақиқатга ишонганидан» қоплаб бериши керак, деб ёзади «Эхо Москвы».

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг