АҚШ ИШИД раҳбари учун бериладиган мукофотни 10 миллион долларгача оширди

0
1599
manba: AFP

АҚШ 24 июнь куни ИШИД раҳбарини қўлга олганлар учун бериладиган мукофот пулини 10 миллионгача оширди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео хабар берган.

Қўшма Штатлар бундан олдин ИШИДнинг ҳозирги етакчиси Абдул Раҳмон Ал-Мавли учун 5 миллион доллар миқдорида мукофот пули таклиф қилганди. Ал-Мавли ўтган йилнинг октябридан АҚШнинг Суриядаги ҳарбий операциясида ўлдирилган ИШИД’нинг аввалги раҳбари Абу Бакр Ал-Бағдодийнинг вориси ҳисобланади.

Ал-Мавли 1976 йилда Ироқнинг Мосул шаҳрида туркман оиласида туғилган бўлиб, у ИШИД’да юқори лавозимларга сайланган миллати араб бўлмаган жуда озчилик инсонлар қаторига киради.

Ҳозирда ИШИД Ироқ ва Суриядаги ҳудудларнинг кўп қисмини бой берган бўлсада,у дунё бўйлаб, хусусан Афғонистон ва Шимолий Африкада ваҳший урушларни бошлади.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг