Арманистоннинг Қора кўлида вазият кескинлигича қолмоқда. Ереван Озарбайжон қуролли кучларини Арманистон ҳудудидан зудлик билан олиб чиқилишини талаб қилмоқда.

0
641
Фото:(fondsk)

Арманистон жанубидаги Сюник минтақасидаги вазият кескинлигича қолмоқда – озарбайжон ҳарбийлари давлат чегарасини бузиб, Арманистон ҳудудига уч километр чуқур кириб борди. Улар Бу қилган ҳаракатларини «чегарани аниқлаштириш» зарурати билан изоҳлашди. Вазият ўзгармайди: икки юзга яқин озарбайжон аскарлари Қора кўл яқинида жойлашган бўлиб, уларнинг учдан бир қисми, 44 кунлик уруш натижаларига кўра, энди Боку назорати остида.

Арманистон Озарбайжон қуролли кучларини Арманистон ҳудудидан зудлик билан олиб чиқилишини талаб қилмоқда.

“Ҳозирда ҳеч қандай ўзгариш йўқ, биз Озарбайжон томонига бу Арманистон ҳудуди эканлигини айтдик. Огоҳлантирамиз биз бир метр ҳам орқага чекинмаймиз», дея қайд этилган Арманистон Мудофаа вазирлигида.

Ҳодиса жойида россиялик чегарачилар ва арманистонлик ҳарбийлар бор, улар Озарбайжон томонининг бундан ҳам олдинга ўтишига йўл қўймайди, гарчи бундай уринишлар қилинган бўлса ҳам.

14-майга ўтар кечаси Ереван ташаббуси билан Россия президенти Владимир Путин ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди.
«Яқинда Арманистон-Озарбайжон чегарасида содир бўлган воқеа юзасидан фикр алмашиш пайтида Владимир Путин Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарларининг 2020 йил 9-ноябрь ва 2021 йил 11-январдаги баёнотларининг барча қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлигини таъкидлади. Россия томони минтақада барқарорликни таъминлаш учун фаол воситачилик ҳаракатларини давом эттириш ва Ереван ҳамда Боку билан яқин алоқаларни сақлашга қарор қилганлигини тасдиқлади», – дея хабар беради Кремл матбуот хизмати.

14 май, жума куни Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга телефон орқали суҳбатлар пайтида Никол Пашинян Сюник минтақасидаги мавжуд вазият билан боғлиқ ҳолда Москвадан ёрдам сўрамаганлигини тушунтирди.Франция президенти Эммануэл Макрон Бокуни ўз армиясини дарҳол Арманистон ҳудудидан олиб чиқишга чақирди.

“Озарбайжон қуролли кучлари Арманистон ҳудудига бостириб кирди. Улар зудлик билан орқага чекинишлари керак. Франция Арманистон билан бирдамликда бўлади», деб ёзди Франция президенти Facebookʼдаги саҳифасида арман тилида.

Расмий Вашингтон ҳам Арманистондаги вазиятнинг кескинлашишига муносабат билдирди: Давлат департаменти вакили Нед Прайс АҚШ содир бўлаётган барча нарсани диққат билан кузатаётганини эслатди ва ўзларини тийилишга чақирди.

Айни пайтда озарбайжон мутахассиси Армине Адибекян таъкидлашича, Боку Сюник устидан ўз назоратини ўрнатиш учун «Катта Турон» йўлагини яратиш учун барча имкониятларни ишга солади.

Maнбa:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг