Қамоқдаги Алексей Навалний очлик эълон қилди.

0
1063
Фото: Reuters

31 март куни рус ҳукуматининг айни пайтда қамоққа олинган ашаддий мухолифи Алексей Навалний очлик эълон қилди. Навалнийнинг айтишича, унинг икки оёғи ва белида кучли оғриқ юзага келган бўлиб, қамоқхона маъмурияти уни керакли дори билан таъминламаяпти. У айнан шунинг учун очлик эълон қилган.

Навалний ўзи сақланаётган қамоқхонаси губернаторига йўллаган мактубида уни даволаш учун шифокор берилишини ва керакли дори-дармон билан таъминлаш ҳақидаги ҳар куни қилаётган мурожаатлари инобатга олинмаганлигини айтди. Навалнийнинг ушбу хати унинг тарафдорлари томонидан 31 март куни ижтимоий тармоқларда тарқатилган.

’’Мен тиббий кўрикдан ўтишим учун шифокор беришларини талаб қиламан. Шундай қилинмагунча очлик эълон қиламан дейди’’ Навалний ўзининг хатида.

Навалний январда Россияга қайтиб келган ва шу заҳотиёқ ҳибсга олинганди. Феврал ойида суд Навалнийни икки ярим йилга озодликдан маҳрум этди. Айни пайтда у Москвадан 100 километр узоқликдаги умумий колонияда жазони ўтамоқда. Бир нечта Ғарб мамлакатлари, жумладан, Европа Иттифоқи рус ҳукуматидан 44 ёшли Навалнийни озод қилишни сўраган, аммо, Москва ушбу сўровлар асоссиз ва Россиянинг ички ишларига аралашиш эканини таъкидлаган.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг