Сербияда карантинни бузган шахс 3 йилга “кесилди”

0
1585
Фото: AP/Darko Vojinovic

Сербия суди карантин тўғрисидаги буйруқни бузгани учун бир нафар фуқарони уч йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Маълум қилинишича, айни вақтда Сербияда уйда қолиш ҳақидаги буйруққа бўйсунмагани учун учун 112 киши ҳибсда сақланмоқда. Улар ўзларига суд ҳукми ўқилишини кутишмоқда. 50 мингга яқин одам карантинга олинган. Уларнинг аксарияти 15 март куни мамлакат миқёсида фавқулодда ҳолат жорий қилинганидан кейин чет элдан қайтган серблардир.

Сербияда ҳозигача 435 нафар одамда коронавирус аниқланган бўлиб, уларнинг етти нафари вафот этган.

Бу мамлакатда вирус тарқалишига қарши жиддий чоралар жорий қилинган. Жумладан, 12 соатлик комендантлик соати эълон қилинган. 65 ёшдан катта бўлганлар учун эса 24 соат уйдан чиқиш тақиқланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг