Португалия Эронликларга «хавфсизлик сабаблари» туфайли виза беришни тўхтатди

0
1937
Манба: Arab News

Португалия ташқи ишлар вазири Августо Сантос Силва сешанба куни Парламент комиссиясига берган интервьюсида, Эронлик фуқаролар учун хавфсизлик сабаблари туфайли кириш визаларини беришни тўхтатди, дея хабар қилмоқда Аrаb News.

Сантос Силва теледастурда: «Ҳа, биз уни хавфсизлик сабабли тўхтатдик … Кейинчалик тушунтириб бераман, лекин жамоатчиликка эмас», деди.

CДС-ПП партиясининг аъзоси Жоао Гонсалвес Перейра, Reuters агентлигига берган интервьюсида: «Эронликларнинг визалари икки ёки уч ҳафта тўхтатилгани ҳақида маълумот олдик ва биз уни тасдиқлаймиз».

Ташқи ишлар вазирлигининг расмийлари бу борада изоҳ бермадилар ва Эроннинг Лиссабондаги элчихонаси ҳам ҳеч кимга изоҳ берилмади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг