Хитой Тожикистонда махсус база қуради

0
696
Фото:ozodlik.org

Хитой расмийлари Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти Вахан дарасида махсус база қуришни режалаштирмоқда. База Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг махсус кучлари учун ташкил қилинади. Бу ҳақда ТАCC хабар берди.

Қайд этилишича, База Афғонистоннинг Бадахшон вилояти ва ХХРнинг Шинжон-Уйғур автоном райони билан чегарадош Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги Помир тоғларида жойлашади.

База қурилиши Хитой Жамоат хавфсизлиги вазирлиги томонидан молиялаштирилади. Лойиҳа қиймати 9,4 миллион долларга баҳоланмоқда. Қурилиш ишлари якунлангач, база Тожикистон Ички ишлар вазирлигига ўтказилади.

Маълум бўлишича, база қурилиши вақтида Хитойдан Тожикистонга олиб келинган барча жиҳозлар солиқ ва божхона тўловларидан озод қилинади.

Таъкидлаш керакки, ҳозирги кунда Марказий Осиё давлатларининг ҳеч бирида Хитойнинг ҳарбий базаси йўқ. Бу ҳақда бугун, 29 октябрь куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Венбин маълум қилган.

“Сизга ишонч билан айта оламанки, Хитойнинг Марказий Осиёда ҳеч қандай ҳарбий базаси йўқ”, деган у.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг