Ўзбекистонга импорт қилинадиган гўшт 1 октябргача қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) озод этилади

0
2146
Манба: nvdaily.ru

Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи davletovuz телеграм канали, Вазирлар Маҳкамасининг ушбу масала юзасидан қабул қилинган қарорини қуйидагича қисқа тарзда шарҳлаб берди.

Ҳукумат қарори (591-сон, 16.07.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Маълумки, қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича имтиёз Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини чакана ва улгуржи реализация қилинганда берилади.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 2019 йил 1 октябргача бўлган муддатда импорт қилинган гўшт (мол, қўй, товуқ), шунингдек тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ҳамда уларнинг сўйиш маҳсулотлари ҳам қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг