Покистонда шифокорлар ва талабалар Қирғизистон ва Ўзбекистон тиббиёт олий ўқув юртларининг дипломларини тан олишни талаб қилмоқдалар

0
1613
Фото: platon.asia

Покистон пойтахти Исломободда юзлаб шифокорлар ва талабалар икки кун давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон тиббиёт муассасаларининг дипломларини тан олишни талаб қилган ҳолда митинг ўтказдилар, дея rus.azattyq.org таяниб platon.asia хабар бермоқда.

Тиббиёт муассасаларини битирган икки мингга яқин талаба ва фуқаролар 7 январь куни Покистон Тиббий комиссияси биноси олдида тўпландилар. Бир кун олдин уларни полиция сув пуркагич ва резина таёқ ёрдамида тарқатиб юборган эди. Бунга жавобан намойишчилар хавфсизлик кучларига қарата тошлар отишди. Намойишчиларнинг бир қисми ҳибсга олинган ва кейинчалик қўйиб юборилган.

Аввалроқ, Покистон Қирғизистоннинг барча тиббиёт университетларини «қора рўйхат» га киритган эди. Бунинг сабаби шундаки, ушбу таълим муассасаларини тугатган покистонликларнинг 90 фоизи ўз ватанида тиббий комиссиянинг мажбурий текширувидан ўта олмагани ва уларнинг дипломлари тан олинмагани эди. Ушбу рўйхатга Ўзбекистондаги олтита олий ўқув юртлари ҳам киритилган.

Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги бундан буён олий ўқув юртлари олдига янги талаблар – халқаро аккредитациядан ўтиш, чет элликлар учун хизматлар сифатини ошириш, университетларнинг моддий-техник, лаборатория ва клиник базалари билан жиҳозлашни кучайтиришга ваъда берди.

Ноябрь ойида Покистон тиббий комиссияси тўртта Қирғизистон университети – И.Ахунбоев номидаги Қирғизистон давлат тиббиёт академияси, Ўш давлат университети, Қирғиз-Россия Славян университети ва Халқаро тиббиёт олий мактаби «қора рўйхат» дан чиқарган эди. Шу билан бирга, ҳозирда Қирғизистоннинг 12 та тиббиёт университети Покистоннинг «қора рўйхати» да қолмоқда.

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг