Эрон сўнгги 50 йил ичидаги энг даҳшатли қурғоқчиликка дуч келди 

0
894
Фото:pravda.com.ua

Сув етишмаслиги сабаб фуқаролар ҳукуматга қарши шиорлар билан кўчаларга чиқишмоқда – тўқнашув натижасида қурбонлар бор.

Эронда бу йил май-июнь ва июль ойи бошларида охирги 50 йилдаги энг иссиқ мавсум бўлди. Ушбу мавсум Эронда 6 та иссиқ ҳаво оқими ривожланган ва уларнинг 2 таси Ўзбекистонга ҳам кириб келиши оқибатида 6-8 июлда 48°С ҳарорат кузатилган эди.

Давомли иссиқлар қурғоқчиликни жуда ҳам кучайтириб юборди. Ҳаво ҳароратининг юқорилиги, сув етишмовчилигини авж олдирди, бу қишлоқ-хўжалиги ва иқтисодиёт тармоқларида ҳам қурғоқчиликни келтириб чиқарди. Энергетика тизими буткул ишдан чиқди.

Сўнгги кунларда Эроннинг Хузистон вилоятида норозилик намойишлари давом этмоқда. Маҳаллий деҳқон ва чорвадорларнинг тирикчилиги жар ёқасига келиб қолган, бунга қўшимча равишда ҳокимият электр энергиясини ўчира бошлади. Бу ҳақда „Украинская правда“ нашри хабар бермоқда.

Баъзи намойишчилар ҳукумат ва яқинда сайланган Президент Оятуллоҳ Али Хоманийга қарши шиорлар билан чиқишмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Эрон хавфсизлик кучлари уларни тарқатишга уринаётгани, намойишчилар йўлларни тўсиш учун олов ёқаётгани акс этган видеолар пайдо бўлди.

„Озодлик“ радиоси 17 июль куни намойиш пайтида намойишчининг ўққа тутилгани маълум бўлганини таъкидлади, аммо Шадеган шаҳридаги маҳаллий амалдор бошқа намойишчиларни уни ўлдиришда айблаб, улар намойишни тарқатиш учунгина ҳавога ўқ узганликларини айтмоқда.

Маълумот учун, қурғоқчиликдан ташқари, Эрон иқтисодиёти АҚШ санкциялари ва коронавирус пандемияси томонидан ҳам катта зарар кўрди. Мамлакатда инфляция даражаси ҳар йили 50 фоиздан ошиб, ишсизлик даражаси юқориламоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг