МОҚда украиналик машҳур фармацевт олим билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

0
1464

Бугун, 21 сентябрь куни Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов украиналик олим, фармацевтика фанлари доктори, профессор Владимир Кабачний билан учрашув ўтказди,- дея хабар берилмоқда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси сайтида.

Унда спортчиларнинг жисмоний ҳолати, жароҳатлардан тикланиш жараёни, юкламаларни тўғри тақсимлаш, мусобақаларга жисмоний томонлама тўғри тайёргарлик кўриш каби масалалар муҳокама этилди. Унга кўра, бир қатор муҳим йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди.

Учрашув якунида Жасур Матчанов меҳмонга Миллий олимпия қўмитаси номидан эсдалик совғасини тақдим этди.

Маълумот учун, Владимир Иванович Кабачний 1955 йили Харьковда таваллуд топган. Фарматевтика фанлари доктори, профессор, Украина Миллий фармацевтика университети физика ва коллоид кафедраси мудири, Украинада хизмат кўрсатган ихтирочи олим ҳисобланади.

Миллий олимпия қўмитаси

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг