5, 500 дан ортиқ олимлар Евроиттифоққа очиқ хат йўллаб, Европада чучук сув манбалари ва биологик хилма-хиллик жиддий хавф остида қолаётгани маълум қилишди. Уларга кўра, бу қитъада дарёлар ва кўлларни ҳимоя қилиш учун кўпроқ саъй-ҳаракатлар амалга оширилиши керак. Маълумотларга кўра, ҳозирда Европадаги чучук сув ҳавзаларининг учдан икки қисми зарарланган.
Европа атроф-муҳит агентлигига кўра,ўтган ёзда Ўрта Ер денгизи атрофидаги мамлакатларда яшовчи аҳолининг деярли ярми қайсидир миқдорда қурғоқчиликни бошдан кечирган. 2000-йилда Европа Иттифоқининг сув ҳавзаларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуни қабул қилинган бўлса-да, у яхши амалга оширилмаган.
Европа Комиссиясининг янги раҳбари Урсула фон дер Лейен “Европа Яшил Келишуви” доирасида биологик хилма-хилликнинг сақлаб қолиш мажбуриятини олди. Бу келишувга кўра, Европа 2050-йилгача дунёнинг биринчи нейтрал иқлимга эга қитъасига айланади.