Яна ЕОИИ ҳақида…

0
2724
Фото: www.pinterest.com

… Евроосиё иқтисодий иттифоқида …“совет синдроми” яширинган.

Ўзбекистоннинг ЕОИИга эҳтимолий тутилган кириши тўғрисида эълон пайдо бўлиши ўтмишга қайтиш, яъни Россия собиқ иттифоқни қайта тиклашга уринаёгани ҳақидаги гоҳ истеҳзоли, гоҳ жиддий шамаларни қўзғатди.

Умуман олганда, уларни тушунса бўлади, чунки бу бирлашмада (Россия, Беларусь, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон) Россия етакчилик қилаётгани кундай равшан.

Бу Россия етакчилигидаги (Russia-led) нотенг аъзолар тузилмасидир. Айни дамда Россия президенти ҳам, СССРнинг тарқаб кетиши ХХ асрнинг энг йирик геосиёсий фалокати бўлган эди, қабилида ўтмишни қўмсаш руҳида гапирганини бир қур эслаб қўйиш зарур.

Мазкур бирлашмага нисбатан Ғарбнинг зидди бўлган Евроосиё танлови ҳақидаги қотиб қолган ва кенг тарқалган тасаввур мавжуд. Эҳтимол шунинг учун бўлса керак, ЕОИИ Россияга бутун периметр бўйлаб геосиёсий буфер чизиғини яратиш учун бошқа аъзоларидан кўра кўпроқ зарурдир.

Иқтисодий жиҳатдан олиб қараган тақдирда ҳам, ЕОИИ ялпи ички маҳсулотининг 80 фоиздан ортиғи Россия ҳиссасига тўғри келади. Посанги Россия томонига ва фойдасига босилиб кетяпти.

 

Фарҳод Толипов,
сиёсатшунослик фанлари доктори, Марказий ва Евроосиё тадқиқотлари жамиятининг аъзоси.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг