Коронавирус билан касалланган икки хитойлик шифокорнинг териси қорайиб кетди

0
2238
Фото: inforesist.org

COVID-19 касаллигини юқтириб олган икки нафар хитойлик шифокорда, гормонлар билан боғлиқ муаммолар бошланган ва терилари қорайиб кетган. Бу ҳақда Chinese Central Television хабар бермоқда.

Январь ойида шифокорлар Ю Фанг ва Ху Вайфенг Ухань Марказий касалхонасида ишлаётганида касал бўлиб қолишган. Тери рангини ўзгаришига гормонал номутаносибликни келтириб чиқарган жигар шикастланиши сабаб бўлган. Иккала эркак ҳам оғир аҳволда бўлишган, даволаш ЭКМО усули билан олиб борилган.

Уларни даволовчи шифокорнинг фикрига кўра, баъзи дори-дармонлар беморларнинг организмларига маълум бир таъсир ўтказган бўлиши мумкин экан (Ён таъсири). Мутахассисларнинг фикрига кўра, беморлар терисининг ранги жигар фаолиятини яхшилаганидан кейин нормал ҳолатга қайтади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг