Муҳаммад ва Алия исмлари АҚШдаги энг машҳур болалар исмлари орасида

0
2730
Arabnews

АҚШда яшовчи мусулмонлар сони ошиб борар экан, Муҳаммад ва Алия исмли янги туғилган чақалоқлар сони ҳам кўпаймоқда.

Америкада биринчи марта ҳар йили Babycenter.cом веб-сайти томонидан ўтказиладиган тадқиқотга кўра,  иккита араб ва мусулмон исмлар чақалоқларнинг энг яхши 10 исми қаторига киритилган.

2018 йилда Муҳаммад янги туғилган америкалик ўғил болалар учун энг кўп қўйиладиган исмлар ичида  14-ўрнини , Алия эса янги туғилган қизлар учун энг кўп қўйиладиган исмлар ичида 17-ўринни эгаллади.

Бу йил иккала исм ҳам 2019 йилдаги энг оммабоп 10 та ном сифатида эътироф этилди.

«Муҳаммад дунёдаги болаларга қўйиладиган исмлар рўйхатида Babycenter рўйхати бўйича ўсиб бормоқда, шунинг учун биз тез орада АҚШнинг энг кўп қўйиладиган исмлар ўнлигига киришини билардик», деди Линда Мюррей, Babycenter нинг глобал бош муҳаррири.

У қўшимча қилди: “Мусулмон оилалар кўпинча пайғамбарнининг исмини тўнғич ўғилларига қўйишади ва бу билан унинг келажакда яхши инсон бўлишига умид қилишади»

манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг