Толибоннинг ҳужуми камида 11 полиция ходимини ҳалок қилди

0
1976
Манба: The Jeursalim Post

Сешанба куни Толибон Афғонистон шимолидаги чекка туманнинг марказий идорасига кўп сонли ҳужум уюштирди. Оқибатда 11 нафар полициячининг ҳаётига нуқта қўйилди. Вилоят губернаторининг матбуот котиби Мунир Аҳмад Фарҳоднинг сўзларига кўра,  Балх вилояти шимолидаги Шўртепа округидаги штаб-квартирага ҳужум эрталаб бошланган. Толибон вакили Забиҳулло Мужоҳид жангарилар у ерни ишғол қилганини айтди. Аммо,  Фарҳод бу хабарни рад этиб,  афғон хавфсизлик кучлари округ штаб-квартирасини назоратда ушлаб турганини маълум қилди.

Ўтган шанба куни Афғонистонда президент сайловлари бўлиб ўтди. Сайлов куни бутун мамлакат бўйлаб толиблар томонидан камида 68 та ҳужум уюштирилди. Уларнинг аксарияти узоқ масофадан туриб ракеталар орқали амалга оширилган. Камида беш киши,  шу жумладан битта полиция ходими ҳалок бўлди,  яна ўнлаб одамлар яраланди.

Ҳозирда Толибон мамлакатнинг деярли ярмини назорат қилмоқда. Толиблар Афғонистон ҳукуматини АҚШнинг қўғирчоғи деб билгани сабабли, Кобул расмийлари билан музокаралар ўтказишни рад этиб келади.

манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг