Шамхоний:Толибон билан музокаралар, ҳеч қачон ИШИД, Жабҳат ал-Нусра билан музокара ўтказишга олиб бормайди

0
1561

Эрон етакчисининг вакили ва миллий хавфсизлик Олий кенгаши котиби Али Шамхонийнинг  айтишича, Эроннинг яқиндаги Толибон билан афғонистон -афғон тинчлиги масалалари бўйича музокаралар олиб борганда, унда ИШИД ва Жабҳат ал-Нусра террорчилари билан музокаралар олиб бориш мумкинлиги хақидаги тахминларни инкор этди. Бу хақда Mehr ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Бу ҳақда у, душанба куни Теҳронда бўлиб ўтаётган Ғарбий Осиёдаги мудофаа ва хавфсизлик бўйича халқаро конференциянинг очилиш маросимида маълум қилди.

Шамхоний, Вашингтоннинг Теҳронни АҚШ билан музокаралар олиб боришга даъват қилган иддаосини инкор этиб, аксинча, «яқинда Афғонистонга ташрифим давомида америкаликлар музокаралар ҳақида икки марта мендан сўрашди», деди.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ҳозиргача қатор халқаро нормалар ва мажбуриятларни бузган, «шунинг учун улар билан музокаралар олиб боришдан ҳеч қандай маъно йўқ».

Шамхонининг сўзларига кўра, Вашингтон 2015 йилда имзоланган кўп томонлама ядровий келишувдан чиқиб кетиши, иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиб кетиши, Хитой ва Европага қарши иқтисодий урушга киришиши, ҳамда яқинда ЮНEСКОдан чиқиб кетиши АҚШ ҳукуматининг халқаро келишувларни бузган ҳолитдаги ҳақиқий юзини кўрсатади.

Экстремистик ва такфир гуруҳлари ва уларнинг иттифоқчилари томонидан яратилган минтақада юзага келган муаммолар ҳақида гапирар экан, у Суриядаги ИШИД қулашида Қўшма Штатлар ҳеч қандай ижобий роль ўйнамаганлигини айтиб ўтди.

Шамхонига кўра, Афғонистондаги хавфсизликни таъминлаш бўйича америкаликлар ўз мажбуриятларини бажаришмаган. Ҳозирги вазият фақатгина АҚШнинг минтақадан чиқиб кетишини талаб қилади.

АҚШнинг Афғонистондаги мавжудлиги минтақага хавфсизликнинг таъминланмаганидан бошқа ҳеч нарса келтирмаганлигини таъкидлаб, Америка қўшинларининг олиб чиқилиши Афғонистонга ўз мудофаа ва ҳарбий имкониятларини кучайтириш имкониятини беради, деди.

Эроннинг Афғонистон-Афғон тинчлик масалалари бўйича Толибон билан сўнгги музокараларига ишора қилиб, генерал Шамхоний ИШИД ва Жабҳат ал-Нусра террористлари билан ҳар қандай шаклдаги музокаралар олиб бориш имкониятларини рад этди. «Толибон билан музокаралар ҳеч қачон ИШИД ва Жабҳат ал-Нусра билан музокара ўтказишга олиб бормайди», деди у.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг