Эрон ва Россия Каспий денгизида ҳамкорликда машқлар ўтказади

0
1894

Эрон ва Россия харбий денгиз флотлари Каспий денгизида ҳарбий-денгиз қўшма машғулотлари ўтказади, дея баёнот қилди Эрон денгиз кучларининг қўшинлари қўмондони контр-адмирал Хусайни Хонзоди. Бу ҳақда Эроннинг Mehr ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Хусайни Хонзоди сўнгги йилларда Каспий денгизидаги Эрон ва Россия ҳарбий денгиз флоти ҳамкорлигини мустаҳкамлашга ишора қилди. «Биз Каспий денгизида яхши муносабатлардамиз ва ушбу минтақа мамлакатлари буни тушунишади. Каспий денгизидаги хавфсизлик, минтақадаги давлатлар томонидан таъминланиши керак. Яқин келажакда Эрон қидирув ва қутқарув ишларини ривожлантириш бўйича Россия билан ҳарбий машқлар ўтказади”. Теҳрон, “каспий бешлиги”га кирмайдиган давлатларнинг қуролли кучларини Каспий денгизига киритишига йўл бермаслигини қўшимча қилиб ўтдиди.

Контр-адмирал Хусайни Хонзоди қўшма машғулотлар ўтказилиши муддати ҳақида маълум қилмади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг