«Сариқ жилетлар” Германия кўчаларига ҳам чиқиши мумкин

0
1772

Германия молия вазири оммавий норозилик чиқишлар хавфи ҳақида огоҳлантирди, дея хабар бермоқда Анадолу.

Францияда содир бўлгани каби, Германияни ҳам «Сариқ желетлар»норозилик намойишлари қамраб олиши мумкин. Германиянинг молия вазири Олаф Шольц «Bild » газетасига берган интервьюсида шундай огоҳлантириш билан чиқиш қилган.

«Германияда “Сариқ желетлар»нинг норозилик ҳаракатининг пайдо бўлиш потенциали мавжуд ва буни ҳисобдан чиқариб ташлаш керак эмас», деди амалдор.

Шольцнинг сўзларига кўра, немис фуқароларини тобора ортиб бораётган турмуш даражаси, хусусан, ижара ҳақлари бўйича юқори нархлар безовта қилиб турибди.

Ёқилғи нархини кўтарилиши ортидан норозилик билан чиқиш қилган “Сариқ жилетлар” намойишлар Францияда 2018 йилнинг 17 ноябрида бошланди.

Оммавий намойишлар, полиция билан тўқнашувлар ва машиналарни ёндиришлар,  дўконлар ва банкларга зарар етказиш билан бир вақтда содир бўлди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг