Саудиялик дипломатлар Бангкокда блоггер қизни қўлга олишди

0
1708

Қиз Саудия ҳукуматини Бангкокдан Қувайтга мажбуран уни олиб чиқиб кетишга уринишда айблади, дея хабар бермоқда Анадолу.

Саудия Арабистони элчихонаси ходимлари Тайланднинг Бангкок аэропортида блоггер-қиз Рафаҳ Муҳаммад ал-Ғанунни тутиб олишди.

«Дипломатлар менинг паспортимни мусодара қилди, мени руҳий мувозанатсиз ва касал деб аташди. Гўёки мен ҳаракатларимга жавоб беролмас эканман», – деб ёзади ал-Ғанун Twitter орқали.

Қиз саломатлигида руҳий касаллик билан муаммоси йўқлигини ва у ҳақиқий хавф остида экани хақида таъкидлади.

Шу билан бир пайтда, Бангкокдаги Саудия Арабистонининг муваққат ишлар бўйича Бангкокдаги вакили Абдулилаҳ Шуаиби “Ал-Халажа” телеканалига, қиз Тайланддаги меҳмонхоналардан бирида тўхтаганлиги ва Ар-Риёдга қайтиш учун самолётга чиптаси йўқлигини айтган.

«Шу муносабат билан Рафаҳ Муҳаммад Ал-Ғанун аэропорт ходимлари томонидан қўлга олинди. Ҳеч ким қизнинг паспортини олмаган «, деган дипломат.

Бироқ Ал-Ғанун, у иккита томон йўналиш бўйича авиачипталарни олдиндан сотиб олганини ва Таиланддаги меҳмонхонада қолганлигини айтган.

Қиз, Саудия ҳукумати уни Бангкокдан Қувайтга мажбуран олиб чиқиб кетишга уринишда айблади.

Саудия Арабистони фуқароси Таиланд ҳукумати вазиятга аралашмаганлигини ва БМТдан учинчи мамлакатда бошпана беришга ёрдам юзасидан мурожаат қилди.

Минглаб фойдаланувчилар Ал-Ғанунни Twitter  орқали қўллаб, шарҳлар қолдиришган.

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларга қизнинг ҳолати ҳақида маълумот берилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг