Беларусияда коронавирус аниқланган ҳолатлар сони 1000дан ошди

0
1505
Фото: REUTERS/Vasily Fedosenko

Белорусияда кунига коронавирус билан касалланганлар сони 205 кишига ошди ва жами 1066 кишини ташкил этди, шунлардан 13 киши вафот этди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги чоршанба куни.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, 77 киши тузалиб кетган.

Қўшниларидан фарқли ўлароқ, Беларусия чегараларни ёпмади ва карантин чораларини жорий қилмади. Мамлакат Президенти Александр Лукашенко эпидемия билан боғлиқ вазиятни оммавий психоз деб атади ва агар кескин чеклов чоралари жорий этилса, у иқтисодиётда дуч келадиган муаммолар ҳақида кўпроқ қайғураётганини айтди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг