Иттифоқ жозибадорлиги vs таҳдидлар

0
1907
Фото: www.ixtc.org

Тасаввур қилинг, 1990 йиллар охирларида Польша ёки Чехиядаги немисзабон нашр ушбу мамлакатларда немисларга муносабат, Учинчи Рейхдан кейин ёмон аҳволдалиги ҳақидаги ёлғон маълумотлар билан дод солиб, Германияни бунга эътибор қаратишга чақиришга ишора қилганда нима бўларди?

Бу аввало ярим аср олдин ушбу ҳудудларни мустамлакага айлантирган Германияга нисбатан ишончсизликни уйғотса, бундан ташқари шунча энтузиазмига қарамай Польша ҳам, Чехия ҳам қўшилишини истаётган иттифоқидан қадамини тортган бўларди.

Лекин, бу шунчаки тасаввур холос, бундай бўлиши мумкин эмасди. Чунки, биринчидан Европа Иттифоқи шунчалик жозибадор эдики, бу мамлакатлар унга кириш учун елиб-югуриб ҳаракат қилишган. Яъни, масалан Бундестаг раиси польшалик амалдорларга, сизнинг ЕИга киришингиз ҳал қилиб бўлинган, деб ўтиришига ҳожат бўлмаган.

Иккинчидан, бунақа юриш тепада айтилганидек Германиянинг обрўсига путур етказиб, унинг ўзини Иттифоқда қолиш-қолмаслиги масаласи кўриб чиқилишига олиб бориши мумкин эди. Яна қайтараман, бундай ҳаракат уларнинг хаёлига ҳам келмаган, бу шунчаки гипотеза.

Қиссадан ҳисса шуки, тузган иттифоқингиз етарлича жозибадор бўлса, унга давлатларни мажбурлаб киритиш, бунинг учун таҳдидлар ишлатиш, ҳар доим тарихни эслатиб, шовинистик юришлар қилишингиз шарт бўлмайди.

Давлатларнинг ўзи иттифоқингизга интилади, бу йўлда ҳатто номини алмаштиришгача боради. Бунинг учун иттифоқнинг мақсади фуқаролар фаровонлиги бўлиши керак, битта давлатнинг зўрлигини кўрсатиш эмас.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг