Теҳронда шанбадан бери мактаблар ёпиқ. Бунга хаво ифлосланиши сабаб бўлмоқда

0
2280
arabnews

10 миллиондан ортиқ одам истиқомат қиладиган Эрон пойтахти Теҳронда ҳавонинг сифати ёмонлиги сабабли шанба кунидан бери мактаблар ёпиқ.  Расмий IRNA ахборот агентлигига кўра, бу ҳолат чоршанба кунгача давом этади.  Теҳрон вилояти губернаторининг сўзларига кўра, ҳаводаги тутун асосан машиналар ва заводлардан чиқаётган заҳарли газлар билан боғлиқ. Шунингдек, пойтахтда шамол ва ёмғирнинг камлиги туфайли ҳолат янада ёмонлашган.

Губернатор Ануширван Бандпай шаҳардаги ҳаво ифлосланишининг 60% учун автоуловлар жавобгарлигини айтди. Бу кўрсаткич бўйича заводларнинг улуши 18% ни,  электр стансиялариники эса 12% ни ташкил қилади.  Теҳрон дунёдаги ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлардан биридир. Бу ҳолат нафақат болаларга, балки катталарга ҳам салбий таъсир этади. «Нафас олиш мен учун жуда қийин.  Нима қилишим мумкин?Агар уйдан чиқмасам,  кунлик ишларимни қандай бажараман? Ташқарига чиққанимда эса ҳаво ифлосланиши менга зарар етказмоқда», дейди сурункали ўпка касаллигига чалинган 60 ёшли  Заҳра Алипур.  70 ёшли истеъфодаги автомеханик Мухсен Поурбагҳери айтишича,  кўпчилик қушлар пойтахтни ташлаб кетишган.“Ёшлигимда шаҳарда турли хил қушлар бор эди. Ҳозир мен осмонда фақат қарғаларни кўрмоқдаман » дейди у.

манба:

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг